Касалланиш кўрсаткичлари пасаймоқда

10:58 26 Октябр 2021 Жамият
471 0

Кеча юртимизда 300 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, пневмония билан касалланиш ҳолатлари расман қайд этилмади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Жумладан, 2021 йил 25 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 184233 (+305) нафарни ташкил этмоқда. Касалликдан соғайганлар жами 179845 (+358) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1309 нафарни ташкил қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер