Картошкада саратонни даволайдиган фойдали бирикмалар борлиги аниқланди

11:55 13 Декабрь 2022 Жамият
851 0

Фото: Иллюстратив фото

Адам Мискевич университети ходимлари бошчилигидаги полшалик мутахассислар саратонни даволашда қўл келадиган истиқболли бирикмаларни аниқлашга муваффақ бўлишди. Тадқиқот натижалари Frontiers in Pharmacology журналида эълон қилинди.

Тадқиқотда картошка таркибида гликоалкалоидлар — соланин, чаконин, соласонин, соламаргин ва томатин деб аталадиган моддалар борлиги маълум бўлди.

Мазкур моддалар Solanaceae оиласига мансуб ўсимликларнинг тозаланмаган экстрактларида мавжуд бўлади. Мазкур оилага мансуб ўсимликлар алколоидлар туфайли токсик хусусиятларга эга экани боис касалликларни бартараф этишда фойдаланиш мумкин.

Мисол учун, гликоалкалоидлар саратон ҳужайралари ўсиши тўхтатиб, уларни бартараф этишга қодир. Ўтказилган тадқиқотлар мазкур бирикмалар одам учун зарарсиз эканини, репродуктив тизимни муайян даражада ўзгартирсада, ДНКга зарар етказмаслигини кўрсатди.

Тадқиқотчилар жамоаси мазкур бирикмаларнинг амалий тиббиётдаги имкониятларини чамалаш учун кейинги тадқиқотлар муҳимлигини қайд этди. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер