Кар-соқов қизни бир йигит ургани акс этган видео тарқалди. Пойтахт ИИББ ҳолат сабабини аниқлади

01:27 22 Август 2021 Жамият
1778 0

Ижтимоий тармоқ ва мессенджерларда жисмоний имконияти чекланган (кар-соқов) қиз ва йигит ўртасидаги келишмовчилик видеоси тарқалди. Унда йигит қизга қўл кўтаргани ҳолати акс этган.

Мазкур видео Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўрганилди.

Жанжаллашган фуқароларнинг шахслари аниқланган. Маълум бўлишича, жорий йилнинг 20 август куни тахминан соат 08.00 да Чилонзор тумани Шарқ маҳалласи ҳудудида 22 ёшли М.М. ва 27 ёшли У.К. ўртасида пул сабабли жанжал келиб чиққан.

Бадан шикастлари оғирлиги даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза тайинланган.

Тергов олди текшируви натижаларига кўра зарур чоралар кўрилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер