Канадада самолёт ағдарилиб кетди
Фото: CNN
Канаданинг Торонто аэропортида “Delta Air Lines” авиакомпаниясига қарашли йўловчи самолёти ағдарилиб кетди. Бахтсиз ҳодиса юз берган вақтда ҳаво кемаси бортида 80 киши бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, улардан 18 нафари жароҳатланган ва йўловчилар эвакуация қилинган.
CNN авиация таҳлилчиси ва Миллий транспорт хавфсизлиги Кенгашининг собиқ бошқарувчи директори Питер Гоелзнинг айтишича, самолёт қўниш жараёнида кучли зарбага учраб, ағдарилган. Шундан сўнг қанот қисмида ёнғин чиққан.
Ҳаво кемаси АҚШнинг Миннеаполис шаҳридан учиб келган. Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг