Камончимиз Қозоғистондаги халқаро мусобақада ғалаба қозонди
Шу йилнинг 15 — 22 ноябрь кунлари Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида камондан отиш бўйича халқаро хотира турнири бўлиб ўтди.
Унда Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Беларус, Грузия, Тожикистон ва Қозоғистон давлатларидан 100 нафарга яқин спортчилар иштирок этди.
Баҳсларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Мунисахон Йўлдошева яккалик дастурида ғалаба қозонди. Йўлдошева Бекнур Насриддинов билан микст дастурида тўртинчи ўрин билан билан кифояланди.
Маълумот учун, Бангладешда якунига етган Осиё чемпионатининг микст дастурида ҳам асосий жамоамиз тўртинчи натижани қайд этган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг