Камбағал мамлакатларда “COVID-19”га қарши эмлаш даражаси 25 баравар секин кетмоқда — ОАВ
Ер юзи аҳолисининг тахминан 5 фоизи коронавирусга қарши эмлаб бўлинган. Шу билан бирга, вакциналарнинг аксарияти бой давлатлар томонидан қабул қилинган. Бу ҳақда “Bloomberg” ёзмоқда.
Таъкидланишича, эмлашларнинг умумий сонининг 40 фоизи дунё аҳолисининг 11 фоизини ташкил этадиган 27 та бой мамлакатда амалга оширилган.
Камбағал давлатлар дунё аҳолисининг худди шу фоизига тахминан 1,6 фоизи вакциналар олган. Шундай қилиб, уларнинг аҳолиси 25 марта секинроқ эмланмоқда.
Масалан, дунё аҳолисининг 4,3 фоиз АҚШда умумий эмлашлар сони 24 фоизни ташкил қилмоқда. Сайёрамизнинг 2,7 фоизи аҳолиси яшайдиган Покистонда эмлаш улуши дунё бўйича атиги 0,1 фоизни ташкил этмоқда.
Африка “COVID-19”га қарши энг кам эмланган қитъа бўлиб қолмоқда. Бу ердаги 20 давлатда эмлаш кампаниялари ҳали бошланмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг