Кадастр паспортини расмийлаштириш қайси ҳолатларда бепул амалга оширилиши айтилди
Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:
➖ кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алохида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
➖ кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
➖ кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда).
Ушбу ҳолларда кадастр паспорти 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг