Йўловчилар учун қулайлик
Хоразм вилоятида аҳолига,жумладан қадимий Хивага ташриф буюрувчи саёҳатчилар учун қулайлик яратиш мақсадида яна бир лойиҳа амалга оширилди. Ўзбекистон Транспорт вазирлиги вилоят бошқармаси ташаббуси билан Хива – Тошкент йўналишида “YUTONG” русумли замонавий автобуслар қатнови йўлга қўйилди.Ушбу йўналиш масофаси 1050 километр бўлиб, йўловчиларни 17 соатда манзилга етказади. Аниқ жадвал асосида ҳаракатланадиган янги автобуслар хизматидан шаҳар аҳолиси ва сайёҳлар жуда мамнун.
Одилбек Одамбоев,
(“Халқ сўзи”)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг