Йўллар дилларни боғлади

11:27 18 Апрель 2018 Жамият
1623 0

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари доирасида яна бир эзгу ташаббус рўёбга чиқарилди. Жорий йилнинг 12 апрелидан эътиборан Тошкент — Олмаота — Тошкент йўналиши бўйича автобуслар қатнови йўлга қўйилди. Ушбу қатнов икки қардош халқ ўртасидаги ўзаро муносабатларни юксак босқичга кўтаради. Қолаверса, ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар, савдо ҳамда туризм соҳасининг янада ривожланишига хизмат қилади.

Мазкур янги йўналиш 810 километрдан зиёд масофани 16 соату 30 дақиқада босиб ўтиш имконини беради. Энг муҳими, ташувчилар нархи бирмунча арзон. Мунтазам қатновлар “Тошкент” автовокзалидан кунига уч марта (соат 16:00; 17:00 ва 18:00 да) амалга оширилади. Йўналишда хизмат кўрсатиш учун Ўзбекистон томонидан Хитойнинг “Ютонг” русумли, Қозоғистон томонидан эса Бельгиянинг “Ванхол” русумли автобусларидан фойдаланилади. Бу Президентимиз томонидан қўшни мамлакатлар билан чегара ва божхона пунктларида йўловчиларнинг эркин қатновини таъминлаш, уларга етарли шарт-шароитлар яратишга қаратилаётган эътибори самарасидир.

Суннатилла ИСЛОМОВ.
 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер