Йўлдаги "гармошка"лар
Фото: "Халқ сўзи".
Йўлдаги “гармошка“лар
Таҳририят топшириғига кўра, ҳозиргина Пахтакор-Дўстлик йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетатуриб, аянчли йўл ҳаракати ҳодисаси гувоҳи бўлдик. Суратларда акс этаётганидек, бир неча енгил автомашиналар жиддий шикастланган. Ҳодиса ЙҲХ томонидан назоратга олинган...
Бу салбий воқеага сабаб бўлган омилларнику ЙҲХ ходимларига қолдирамизда, масаланинг иккинчи томонини шарҳласак. Гап шундаки, йўл моҳиятан текис бўлгани билан, гармошка эканлигини, бу йўлдан илк бор ўтаётган ҳайдовчи билмайди. Оқибат натижада ўта машъум ҳолат юз бермаслигига ким кафолат беради? Тахминан соатига 30-40 км ҳаракатланаётган транспорт воситамиз ҳам худди беланчакдек тебраниб кетаётгани фикримизни тасдиқлайди.

-Э, ака, бу йўлларимиз неча йиллардан бери шу аҳволда. Назаримда, транспорт воситаларининг йўл териб ўтишларига айнан мана шу гармошкалар ҳам жиддий сабаб бўляпти дейди, - шахсини ошкор қилишни истамаган ҳайдовчи. Пахтакор-Зафаробод томонга бурилдик. Бу йўл бундан-да аянчли гармошкалардан иборат экан. Бу ҳолатларга вилоятдаги тизимга масъул раҳбарлардан тегишди жавоб кутиб қоламиз.
Умид СОРИЕВ, Толибжон ЭРГАШЕВ (Халқ сўзи)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг