Йўл ҳаракати нормалари замон талабларига мослаштирилмоқда

18:41 26 Декабрь 2022 Сиёсат
958 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишда дастлаб “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, амалдаги қонуннинг қабул қилинганига қарийб 9 йил бўлди. Ушбу қонун нормалари бугунги шиддат билан ўзгараётган замон талабларига, амалга оширилаётган ислоҳотларга тўла мос келмаслиги билан бирга йўл ҳаракатини ташкил этиш билан боғлиқ муносабатларда бир қатор муаммо ва камчиликларни юзага келтирмоқда.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида йўл ҳаракатини ташкил этишга қўйиладиган умумий талабларга, йўл ҳаракатини ташкил этиш самарадорлигини таъминлаш тадбирларига, йўл ҳаракатини ташкил этишнинг асосий кўрсаткичларига ва техник воситаларига аниқлик киритилган.

Шу билан бирга, йўлларда транспорт воситалари ҳаракатини чеклаш ёки тақиқлаш, тўхтаб туриш жойларига қўйиладиган талаблар, пулли тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун тўлов ундирилмайдиган шахслар белгиланиб олинди.

Лойиҳада йўл ҳаракатини ташкил этишни ҳужжатлаштириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир талаблар, йўл ҳаракати хавфсизлигини тиббий жиҳатдан таъминлаш каби нормалар кўп йиллик тажриба ва илмий изланишлар асосида қайта кўриб чиқилди.

Муҳокамалар давомида фракция аъзолари қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш бўйича бир қатор таклифлар берган ҳолда, унинг бугунги кундаги зарурати ва аҳамиятини эътиборга олиб, уни қўллаб-қувватладилар.

Шундан сўнг фракция аъзолари “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилди.

Депутатлар қонун лойиҳасини кўриб чиқиш жараёнида лойиҳани биринчи ўқишда муҳокама қилиш давомида фракциялар аъзолари томонидан берилган таклифлар эътиборга олингани, ушбу ҳужжат ҳар томонлама пишиқ-пухта ҳолатга келтирилганини ҳисобга олиб, уни маъқулладилар.

Йиғилишда кун тартибига киритилган бошқа қонун лойиҳалари ҳам муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер