Йилнинг энг нуфузли иккита кураш мусобақаси Термиз шаҳрида ўтказилади
Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Жорий йилнинг 15-19 октябрь кунлари дунё полвонлари Президент соврини — 20 минг АҚШ доллари учун беллашади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун «World Series Pro» халқаро турнирининг финал босқичи ҳамда Ал Ҳаким ат-Термизий халқаро мусобақасида сайёрамизнинг энг кучли полвонлари баҳсларга киришади.

«World Series Pro» халқаро турнирининг Осиё, Европа, Африка ва Пан-Америка қитъасидан сараланган 80 нафар курашчи Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш олиб боради. Турнирнинг умумий соврин жамғармаси 170 минг АҚШ долларини ташкил этади.
Шунингдек, Ал Ҳаким ат-Термизий халқаро турнири 18 октябрь куни ўтказилади. Унинг умумий соврин жамғармаси 130 минг АҚШ доллари этиб белгиланган. Мазкур йўналишда бош совринни қўлга киритган курашчи Президент соврини — 20 минг АҚШ долларига эга чиқади.
Йилнинг энг нуфузли иккита кураш мусобақаси Термиз шаҳридаги «Алпомиш» ўйингоҳида бўлиб ўтади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг