Йил бошидан буён жисмоний шахсларга 3,2 млрд доллар кредит ажратилди
Иллюстратив фото
2019 йил I чорак якуни бўйича жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар ҳажми 26,7 трлн. (салкам 3,2 млрд доллар) сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 82 фоизга ва жорий йил бошига нисбатан 9 фоизга ўсди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати ”Халқ сўзи”га маълум қилди.
Шунингдек, жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар таркибида муаммоли кредитлар 65 млрд. сўмни ташкил этиб, жорий йилнинг ўтган даврида 38 млрд. сўмга ёки 1,4 мартага ошди.
Қайд этиш лозимки, ҳисобот санасига жисмоний шахсларга ажратилган кредитларда муаммоли кредитлар улуши паст даражада бўлиб, улар 0,2 фоизни ташкил этди.
Қуйидаги жадвалда кредитларнинг ой бўйича тақсимланган жадвали билан танишиб олишингиз мумкин.

Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг