Ижтимоий тармоқдаги вақтни кунига 15 дақиқага қисқартириш иммунитетни яхшилайди

19:50 13 Март 2023 Дунё
1242 0

Фото: Иллюстратив фото

Суонси университети (Буюк Британия) олимлари ўтказган тажриба шуни кўрсатдики, ижтимоий тармоқлардаги иштирокини камайтириш сўралган гуруҳ иммунитети ўртача 15 фоизга яхшиланган — улар шамоллаш, грипп ва сўгаллардан камроқ азият чекишган. Бундан ташқари, улар уйқу сифатини 50 фоизга яхшилаган ва депрессия белгилари сони 30 фоизга камайган.

Шуниси эътиборга лойиқки, ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни кунига 15 дақиқага қисқартиришни сўраганлар аста-секин бу вақтни мустақил равишда оширдилар. Тадқиқот якунида улар ижтимоий тармоқларда аввалгига қараганда ўртача 40 дақиқа камроқ вақт ўтказишган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер