Ижарадаги ерни сотмоқчи бўлган МЧЖ раҳбари қўлга тушди
Навоий вилоятида 30 гектар ер майдонини сотмоқчи бўлган МЧЖ раҳбари ушланди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Маълум қилинишича, «А.Н.» МЧЖ раҳбари Ж.А. корхонага Нурота тумани ҳудудидан ижара шартномаси асосида ажратилган 30 гектар ер майдонини фуқаро К.Х.га расмийлаштириб олиб бериши эвазига 350 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг