Италия Хитойга яна яқинлашмоқда
Италия бош вазири Жоржия Мелони иқтисодий алоқаларни яхшилаш учун Хитойга ташриф буюрди. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, Жоржия ушбу лавозимни эгаллаганидан буён Хитойга илк бор келиши.
"Халқаро миқёсда ишончсизлик кучайиб бормоқда ва менимча, Хитой ушбу динамикани ҳал қилишда муҳим рол ўйнайди", деган Мелони Пекиндаги учрашувда. Шунингдек, у икки давлат барқарорликни ва тинчликни қандай кафолатлаш ҳақида биргаликда ўйлашлари кераклигини қўшимча қилган.
Мелони ўтган йил охирида Пекиннинг “Бир камар ва бир йўл” лойиҳасини тарк этгани сабабли кескинлашган алоқаларни қайта тиклашга ваъда берди. Хитой раҳбари ўз навбатида Пекин ва Рим ўртасидаги кўп йиллик, дўстона алоқаларни олқишлаган.
2019 йилда Италия Осиё, Африка ва Европани боғлаш учун транспорт ҳамда рақамли инфратузилмани барпо этувчи “Бир камар ва бир йўл” ташаббусига қўшилган G7 давлатлари ичида ягона аъзо эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг