IT паркда хорижий компаниялар учун «Рақамли молия технологиялари маркази» ташкил этилади

19:10 22 Февраль 2023 Сиёсат
1085 0

Фото: president.uz

Президент раислигида рақамлаштириш бўйича 2023 йилги вазифалар ва режаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар  берди.

IT хизматлар экспортини янада ошириш учун IT парк резидентларига хорижий буюртмаларни жалб  қилишга қўшимча шарт-шароитлар яратилиши белгиланди.

Мисол учун, 80 фоиз буюртмалар АҚШ компанияларига тўғри келмоқда. Лекин, Европа, Канада, Яқин Шарқ мамлакатларида ҳам жуда катта бозор борлиги қайд этилди.

Шу боис, паркда хорижий компаниялар учун «Рақамли молия технологиялари маркази» ташкил этилади.

Мутасаддиларга бугунги топшириқлардан келиб чиқиб, ҳар бир вазирлик, тармоқ ва ҳудуд бўйича ойма-ой вазифалар, аниқ режалар ва таъсирчан назорат тизимини ўз ичига олган қарор лойиҳасини киритиш  топширилди.

Айни пайтда йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан масъулларнинг ахбороти тингланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер