«Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга бир қатор муҳим ўзгартиришлар киритилди
«Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга бир қатор муҳим ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланганидек, товар ва савдо қоидалари тўғрисидаги маълумотлар кўпинча бошқа тилларда тақдим этилиб, бу истеъмолчилар ҳуқуқларини тўлиқ рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилмоқда. Шартномага истеъмолчининг ҳуқуқларини бузувчи шартларни киритиш, истеъмолчига қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёз ва преференциялар берилмаслик ҳолатлари мавжуд.
Амалдаги қонун ҳужжатларида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва истеъмолчилар жамоат бирлашмаларининг ваколатлари тўлиқ белгиланмаган.
Қонунда истеъмолчи ва сотувчи (ишлаб чиқарувчи, иш ва хизматлар етказиб берувчи) ўртасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг янги механизмлари, шунингдек, шартномавий муносабатларда истеъмолчига имтиёзли ҳуқуқни таъминлаш каби янги талаблар жорий этилган. Қонун ҳужжатларида белгиланган талаблари ва қонунда назарда тутилган истеъмолчилар ҳуқуқларини бузадиган шартларни киритишга йўл қўйилмаслиги ҳам таъкидланган.
Бу билан бирга, сотувчига истеъмолчи товар учун нақд ёки нақд пульсиз тўловларни амалга ошириши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда, тўлов шаклига кўра бир турдаги товарларга ҳар хил нархлар белгилаши тақиқланади.
Бундан ташқари, истеъмолчига сотилган нуқсонли ёки оптимал сифатдаги товарларни қайтаришда ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишда юзага келадиган айрим масалаларга ойдинлик киритилади.
Хусусан, истеъмолчига у тўлаган суммани қайтариш, агар томонларнинг келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, товар учун тўлов қандай амалга оширилган бўлса, худди шундай шаклда амалга оширилади.
Маҳсулот (иш, хизмат)даги нуқсонлар ва унинг меъёрий ҳужжатлар талабларига мос келмаслиги тасдиқланганидан сўнг, сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) текшириш (синов) билан боғлиқ харажатларни тўлиқ қоплаши шарт бўлган норма жорий этилган. Товарларни (ишларни, хизматларни) истеъмолчига ёки давлатга уни амалга оширган истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ваколатли органларга беради.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг