Истанбулдаги терактда гумон қилинган шахс етти умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

17:19 26 Апрель 2024 Дунё
801 0

Фото: Туркия ИИВ

Туркиянинг Истанбул шаҳрида теракт содир этганликда гумон қилинган шахсга суд ҳукми ўқилди.

2022 йилнинг 13 ноябрь куни Истанбул марказидаги Истиқлол кўчасида портлаш содир бўлиб, 6 киши ҳалок бўлди, 99 киши жароҳатланди. Терактда гумон қилинган Аҳлам ал-Башир Туркияда тақиқланган Курдистон Ишчилар партияси билан алоқаси борлигини тан олган. Ўша вақтдаги Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу терактни амалга ошириш буйруғи Сурия билан чегарадош Кобани шаҳридан келганини маълум қилганди.

«Истиқлол кўчасида теракт содир этишда айбланган Аҳлам ал-Баширга суд томонидан етти умрлик қамоқ— 1794 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди», — дейилади агентлик хабарида.

Бутун суд жараёни давомида Ал-Башир ўзини ҳимоя қилиш учун бир оғиз сўз айтмаган, фақат синглиси билан гаплашишни сўраган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер