Истанбулдаги меҳмонхонага қуролли ҳужум уюштирилди
Фото: AP
Истанбулдаги меҳмонхоналардан бирига қуролли ҳужум уюштирилди. Айни пайтда жиноятчиларни қидириш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда маҳаллий «Туркия» газетаси хабар бермоқда.
«Истанбулдаги тўрт қаватли меҳмонхона биносига узоқдан нишонга олувчи қурол билан ҳужум қилинди. Айрим ўқлар йўловчилар бўлган автобусга ҳам тегди. Ҳозирда ҳужумни содир этган шахс ёки шахслар қидирилмоқда», — деб ёзмоқда нашр.
Воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг