«Истанбул Башакшеҳир» йирик ғалабага эришди
Бугун, 4 февраль куни футбол бўйича Туркия кубоги мусобақасининг 3-тури доирасида «Истанбул Башакшеҳир» жамоаси «Фотиҳ Карагюмрюк» клуби меҳмони бўлди.
Учрашув 4:1 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда ҳисоб 8-дақиқада Аббосбек Файзуллаев томонидан очилди. 22-дақиқада эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. Бироқ бундан 4 дақиқа ўтиб, Шомуродов кичик жароҳати туфайли майдонни тарк этди. Биринчи бўлим 2:0 ҳисобида якунланди.
50-дақиқада Элдор Шомуродов ўрнига майдонга тушган Мигел Креспо жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди. 65-дақиқада Иван Брнич ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди. 79-дақиқада Абдул Коне ҳисобни қисқартирди. Шу тариқа баҳс 4:1 ҳисобида «Башакшеҳир»нинг ғалабаси билан якунланди.
Ушбу ғалаба эвазига «Истанбул Башакшеҳир» жамоаси Туркия кубоги мусобақасининг «А» гуруҳида учинчи ўринга кўтарилиб олди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг