Исроилнинг «Моссад» хизмати Эронда ҳокимият алмашинувига эришиш ниятида
Исроил Эронга қарши операцияни у ерда ҳокимият алмашмагунча давом эттиради. Бу ҳақда «Моссад» раҳбари Давид Барнеа маълум қилди, унинг сўзларидан «Интерфакс» иқтибос келтирмоқда.
«Бизнинг миссиямиз ҳали якунлангани йўқ. Биз бу миссия ҳарбий ҳаракатлар тугаши билан дарҳол ниҳоясига етади деб ўйлаганимиз йўқ. Кампаниямиз Теҳронга берилган зарбалардан кейинги даврда ҳам давом этиши ва натижа бериши учун уни синчиклаб режалаштирганмиз», — деди у.
Барнеа «Моссад»нинг бу борадаги масъулияти фақатгина «режим алмашгандан кейингина» тугашини алоҳида таъкидлади.
«Биз навбатдаги мавжудликка таҳдид солувчи хавф қаршисида шунчаки четда қараб турмаймиз», — дея қўшимча қилди у.
Давид Барнеанинг қайд этишича, яқинда бўлиб ўтган АҚШ–Исроил кампанияси вақтида разведка бошқармаси Теҳроннинг «қалбида» ҳаракат қилган.
«Биз Ҳарбий ҳаво кучларига аниқ разведка маълумотларини етказиб бердик ва Исроилга таҳдид солган ракеталарни йўқ қилдик», — деб баёнот берди «Моссад» директори.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг