Исроилнинг Ливанга берган зарбалари қурбонлари сони 700 га яқинлашди
Исроилнинг Ливанга берган зарбалари натижасида ҳалок бўлганлар сони 687 кишига етди, улардан 98 нафари болалардир. Бу ҳақда мамлакат ахборот вазири Пол Моркос маълум қилди, унинг сўзларидан ТАСС иқтибос келтирмоқда.
— Исроил тажовузи бошланганидан бери ҳалок бўлганлар сони 687 кишини ташкил этмоқда, жумладан 98 нафар бола ва 52 нафар аёл, — деди у.
Моркоснинг сўзларига кўра, тиббиёт муассасаларининг 15 нафар ходими ҳам Исроил зарбалари қурбони бўлган.
Ўтган ҳафта Исроил шимоли Ливан томонидан ўққа тутилган эди. «Ҳизбуллоҳ» бунинг учун масъулиятни ўз зиммасига олиб, ракеталар Эрон олий раҳбари Али Хоманаийнинг ўлдирилишига жавобан учирилганини баён қилган.
Шундан сўнг Исроил Ҳарбий ҳаво кучлари Ливан ҳудудига кенг кўламли зарбалар беришни бошлади. Кейинроқ Исроил армияси Бош штаби бошлиғи Эял Замир «Ҳизбуллоҳ»га қарши ҳужум операцияси бошланганини эълон қилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг