Исроилнинг Ливанга берган зарбалари қурбонлари сони 2 минг кишидан ошди

20:36 14 Апрель 2026 Дунё
267 0

Исроилнинг Ливанга берган зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2 089 нафарга етди, деб хабар бермоқда ТАСС мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

Ўтган сутка давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучларининг Ливан жанубий ҳудудларига қилган ҳужумлари оқибатида камида 34 киши ҳалок бўлди, яна 174 киши жароҳатланди.

«2 март куни бошланган ҳарбий эскалациядан буён ҳалок бўлган фуқароларнинг умумий сони 2 089 нафардан ошди, ярадорлар эса 6 762 нафарни ташкил этмоқда», — дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, Исроил авиазарбалари қурбонларининг 1 671 нафари эркак, 166 нафари бола ва 252 нафари аёллардир.

Ливан ҳукуматининг қўшимча қилишича, мамлакат ичида яшаш жойини ўзгартиришга мажбур бўлган аҳоли сони 1 162 000 кишидан ошиб кетган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер