Исроилнинг Ливанга берган зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 850 кишига етди
Исроилнинг Ливанга берган зарбалари натижасида ҳалок бўлганлар сони 850 нафарга етди, деб хабар бермоқда ТАСС мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.
Маълумотларга кўра, ярадорлар сони 2,1 минг кишидан ошган.
«2 мартдан буён ҳалок бўлганлар сони 850 кишини, жароҳатланганлар эса 2 105 кишини ташкил этди», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Исроил Ливандаги қуруқликдаги операциясини сезиларли даражада кенгайтиришни ва «Ҳизбуллоҳ» ҳаракатининг ҳарбий инфратузилмасини йўқ қилишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг