Исроилда номаълум шахслар одамларга қарата ўқ узди, қурбон бор

14:45 03 Март 2025 Дунё
189 0

3 март куни Исроилнинг Ҳайфа шаҳридаги марказий автовокзал яқинида номаълум шахслар йўловчиларга қарата ўқ узган. Бу ҳақида «The Times of Israel» нашри хабар берди.

Унга кўра, ҳужум оқибатида бир нафар инсон вафот этган ҳамда бир неча киши жароҳатланган. Ҳужум уюштирган шахслар ўқ отар қуроллар ҳамда ўткир тиғли буюмлардан фойдалангани аниқланган.

Дастлабки текширув хулосаларига кўра, ушбу террорни уюштирган шахслар воқеа жойида ўлдирилган. Полиция террорчиларнинг шахсини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

«Йўқ қилинган террорчининг шахси ҳозирча аниқ эмас. Биз қўшимча ҳужумчилар борлигини истисно қилиш учун ҳудудни кўздан кечирмоқдамиз. Жароҳатланганлар шимолий шаҳардаги Рамбам тиббиёт марказига ётқизилган», — дейди маҳаллий полиция ходими.

Шифокорларнинг маълум қилишича, ҳужум натижасида 70 ёшли эркак ҳалок бўлган. Яна тўрт киши жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер