Исроил мудофаа вазири уруш қачон тугашини маълум қилди

13:42 13 Май 2024 Дунё
442 0

Фото: UNRWA

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, камида 300 минг фаластинлик Рафаҳни тарк этган. Исроил жанубий шаҳарда ҳужумларни кенгайтириб, у ерда ҲАМАС кучлари билан тўқнаш келди. Миср Исроилни Ғазо секторидаги геноцид конвенцияси бўйича ўз мажбуриятларини бузганликда айблаб, Халқаро судда Жанубий Африканинг Тель-Авивга қарши даъвосига расман қўшилишини айтди. Сўнгги кунлардаги ҳужум оқибатида тўрт нафар бола ҳам ҳалок бўлган.

Рафаҳга тинч жой излаб борганлар бугун яна кўчишга мажбур бўлмоқда. Баъзи оилалар уруш бошланганидан бери олтинчи ёки еэттинчи марта кўчирилди. Ҳозир уларнинг ҳаммаси Ал-Маваси томон йўл олишмоқда.

Исроил армияси нафақат хавфсизлик, балки, гуманитар ёрдам етказилишига ҳам босим ўтказмоқда. Фаластинликлар буни тизимли режа деб ҳисоблаб, душман кучлари Ғазо секторини тўлиқ назорат қилиш илинжида эканлигини билади.

Исроил мудофаа вазири Йоав Галлантнинг айтишича, Ғазога қарши уруш асирлар озод қилиниб, ҲАМАС бошқаруви ва унинг ҳарбий салоҳияти барҳам топмагунча давом этади.

Шунингдек, ҳужумлар Жабалия қочқинлар лагерида ҳам бўлиб ўтмоқда. Исроил аскарлари армия ва Фаластин гуруҳлари билан тўқнаш келиб, лагернинг шарқий ва марказий қисмларига чуқурроқ кириб борган. Яҳудий кучлари аҳоли зич жойлашган ҳудуддаги олтита эвакуация марказини ўраб олиб, қамал қилиши туфайли вазият янада оғирлашгани маълум.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер