Исроил кучлари Ғарбий Соҳилда рейдлар бошлади
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Исроил аскарлари ва ҳарбий самолётлари босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги Тулкарим ва Нур Шамс қочқинлар лагерларига уюштирган ҳужумларида камида саккиз фаластинлик, жумладан, икки аёл ва бир ўсмир ҳалок бўлди. Ўсмир кўкрак ва қорин қисмига ўқ тегиши оқибатида, икки аёл эса дрон ҳужумларида ҳалок бўлган.
Исроил ҳарбийлари Тулкаримдаги операциясида бир фаластинликни ўлдирганини, яна 18 кишини ҳибсга олганини ва ўнлаб қуролларни мусодара қилганини билдирди. Мамлакат аскарлари Исроил самолёти Нур Шамс қочқинлар лагерига зарба берганини ҳам тасдиқлади.
Исроил армияси чоршанба куни эрталаб фаластинлик жангчилар томонидан ўрнатилган ва Исроилнинг Тулкаримга рейди пайтида портлатилган қўлбола портловчи мослама Исроилнинг Менаше бригадаси қўмондони полковник Аюб Каюф кетаётган машинага бориб тушганлигини маълум қилди.
Шунингдек, маълум бўлишича, Исроил ҳарбий булдозерлари сешанба куни Тулкаримга уюштирилган рейд давомида бир қатор инфратузилмаларни, жумладан, уйлар, дўконлар, ас-Салом масжиди деворларининг бир қисмини ва лагернинг сув тармоғининг бир қисмини бузиб ташлаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг