Исроил Ғазони тарк этиши учун битта шарт бажарилиши керак. Бу Миср билан боғлиқ

15:41 05 Сентябр 2024 Дунё
460 0

Фото: Reuters

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Миср билан Ғазо ўртасидаги чегара йўлаги тўлиқ ёпилмаса, мамлакат Фаластинда доимий ўт очишни тўхтатишга рози бўлмаслигини билдирди. Бу ҳақда «Reuters» нашри хабар берди.

Яҳуд давлати бош вазирининг таъкидлашича, Исроил Миср ва Фаластин ўртасидаги Филаделфия йўлаги ХАМАС томонидан қурол ва материаллар контрабандасида фойдаланилмаслигини гумон қилмоқда. Нетаньяху Қуддусдаги матбуот анжумани чоғида «Бу содир бўлмагунча, биз шу ердамиз», деган.

Ғазо сектори жанубида жойлашган Филаделфия йўлаги жангларни тўхтатиш бўйича келишувга эришишда асосий тўсиқ сифатида кўрилаётгани аслида муаммонинг илдизи эмас. Нетаньяху ҳудуддан чиқиб кетишни рад этиб, келгуси ҳужумларни режалаштиришда фойдаланиш учун назоратни олишга интилаётган бўлиши мумкин.

Нетаньяху урушдан кейинги ҳар қандай келишув ХАМАСнинг жисмоний тугаллаш билан якунланишини истайди. Тел-Авив муқобил вариантларга очиқлигини билдирмоқда, аммо ҳар қандай ташқи куч ҳудудни тўлиқ назорат қила олишига шубҳасини очиқлаган. Бош вазирнинг бундай позицияси баъзи Исроил расмийлари томонидан ҳам танқидга учради.

Танқидчиларнинг таъкидлашича, Исроил доимий бу ҳудудда бўлишни исташи ушбу муҳим савдо йўлагини бошқаришга интилиши билан боғлиқ. Бу ҳудуднинг назоратга ўтиши Исроилга Ғазодаги қочқинларга инсонпарварлик ёрдамларини ҳам тўсиб қўйиши мумкин.

Баъзи яҳудий сиёсатчилари Нетаньяхунинг ушбу позицияси можарони чўзиш ва исроиллик гаровга олинганларнинг хавфсизлигини хавф остига қўйишига ишонади. Бош вазирнинг фикрича эса, Филаделфия коридори ХАМАСнинг кучларини қайта таъминлаш ва кучайтиришда асосий рол ўйнайди. Исроил келажак учун аниқ кафолатлар олмагунча, Нетаньяху Исроил қўшинлари қолишини аниқ айтган.

Аввалроқ, Ўзбекистонликлар қайси давлатларга кўпроқ саёҳат қилишаётгани ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер