Испанияда норозилик билдирган фермерлар ўнлаб йўлларни тўсиб қўйишди

19:56 06 Февраль 2024 Дунё
573 0

Фото: AFP

Улар меҳнат шароитларини яхшилаш ва ушбу соҳадаги сиёсатни ўзгартиришни талаб қилмоқда.

Европа қишлоқ хўжалиги секторидаги инқироз шароитида норозилик билдирган испан фермерлари тракторлар билан бутун мамлакат бўйлаб йўлларни тўсиб қўйди.

RTVE телеканали маълумотларига кўра, меҳнат шароитларини яхшилаш ва ушбу соҳадаги сиёсатни ўзгартиришни талаб қилган фермерлар Барселона, Таррагона, Кастилия-Ла-Манча, Валенcия, Арагон, Ла-Риоха, Мурcия ва бошқа вилоятлардаги автомагистралларда ҳаракатланишни тўсиб қўйган.

Ўтган ҳафта Испаниянинг учта асосий қишлоқ хўжалиги иттифоқи кўплаб Европа мамлакатларида қишлоқ хўжалиги инқирози туфайли ўсиб бораётган норозилик намойишларига қўшилишларини билдирди. Фермерлар ўзларини тартибга солинмаган бозор билан курашишга мажбур, деб ҳисоблайдилар. Яъни учинчи мамлакатлардан паст нархларда маҳсулот импорт қилиниши Европа Иттифоқи ва Испанияда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг маркетингига салбий таъсир қилмоқда.

Уларнинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи учинчи давлатлар билан янги эркин савдо битимларини тузишда давом этмоқда. Бу эса бутун Европа Иттифоқи ҳудудидаги фермерлар ва чорвадорларнинг муаммоларини янада кучайтирмоқда. Касаба уюшмалари Жанубий Америка давлатлари, Янги Зеландия, Чили, Кения, Мексика, Ҳиндистон ва Австралия билан музокараларни тўхтатишни талаб қилмоқда.

Бундан ташқари, испан фермерлари Мадриддан Европа Комиссияси билан биргаликда Марокаш билан чегарада назоратни кучайтиришни, бу мамлакатдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорти Европа Иттифоқининг ички қоидалари ва эркин савдо шартномасида белгиланган тарифларга мос келишини истамоқда.

Сўнгги кунларда Европа Иттифоқи мамлакатларида фермерларнинг умумевропа қишлоқ хўжалиги сиёсатини ўзгартириш, кўплаб чекловларни, жумладан, экологик чекловларни олиб ташлаш ва арзон хориж маҳсулотларини назоратсиз олиб киришни тўхтатиш талаблари билан норозилик намойишлари кучаймоқда. Турли касаба уюшмалари уюшмаларининг таъкидлашича, Европа Иттифоқида фермерларнинг иши, шу жумладан Европа Комиссияси сиёсати туфайли деярли даромадли бўлишни тўхтатди.

Шу билан бирга, Европа Комиссияси Украина товарларини божсиз олиб киришни яна бир йилга, 2025 йилнинг июнига қадар узайтиришни таклиф қилди, бунга Европанинг турли мамлакатлари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари қарши чиқди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер