Ислоҳотлар амалда: Давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида бугун ҳар бир маҳалла, ҳар бир хонадон обод бўлмоқда
Ҳасан ПАЙДОЕВ - "Халқ сўзи"
Давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида бугун ҳар бир маҳалла, ҳар бир хонадон обод бўлмоқда. Аҳолининг яшаш шароитлари яхшиланиб, эртанги кунга бўлган ишончи ортмоқда. Бугунги кунда Янгибозор тумани 2-сектор ҳудудида амалга оширилаётган ишлар сўзимиз исботи десак, асло муболаға бўлмайди.

Хусусан, Янгибозор туман прокурори Шухрат Ибрахимов бошчилигида 2-сектор ҳудудидаги “Темир дафтар” га киритилган оилалар, ижтимоий ҳимояга мухтож, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, коронавирус пандемияси даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида сектор ҳудудидаги 460 та моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар “Темир дафтар”га киритилиб, уларда яшовчи жами 2162 нафар фуқароларнинг ижтимоий ҳимоя қилиниши таъминланди. Хусусан, мазкур хонадонларга 77 та тадбиркорлик субъектлари ҳомий сифатида бириктирилиб, 2661 та ҳолатда 1 млрд. 845 млн. сўмлик ёрдамлар кўрсатилди.

Бундан ташқари, эҳтиёжманд оилалардаги 476 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш бўйича “Йўл харита”лари тайёрланиб, унга кўра жами 157 нафар ишсиз фуқароларнинг (шундан 59 нафари ёшлар, 102 нафари аёллар) доимий бандлиги таъминланиб, 319 нафар ишсиз фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.06.2020 йилдаги ПҚ-4742-сонли қарорига асосан ўзини-ўзи банд қилиши таъминланди. Натижада 419 та камбағал оилаларнинг моддий аҳволи яхшиланганлиги сабабли камбағалликдан чиқарилишига эришилди.

— Менга бириктирилган 2-сектор ҳудудида “Ёшлар дафтари”га киритилган жами 751 нафар ёшлардан 706 нафарининг (94 %) муаммолари ҳал этилди, — дейди Янгибозор туман прокурори Шухрат Ибрахимов. — Хусусан, ишсиз ёшларнинг 423 нафарига 85,9 гектар ер майдони, 16 нафарига жами 480,0 млн. сўм кредит ажратиб берилган бўлса, 16 нафари касб-ҳунарга ўқитилиши, 95 нафарининг бандлиги, 31 нафарининг “1+1” лойиҳаси асосида тадбиркорларга, 9 нафарининг “Устоз – шогирд” анъанаси асосида ҳунармандларга бириктирилиши ва 116 нафарининг ижтимоий, иқтисодий ва психологик муаммолари ҳал этилиши таъминланди.

2-сектор ҳудудида умумий аёллар сони 12737 нафарни ташкил этиб, шундан 30 ёшдан юқори бўлганлари 5531 нафар ҳисобланади. Хусусан, “Аёллар дафтари”га киритилган ёшлар 692 нафарни ташкил этиб, улардан 690 нафарининг (99,7 %) муаммолари ҳал этилди. Жумладан, 231 нафарига 45,4 гектар ер майдони, 66 нафарига жами 1 млрд. 525,1 млн. сўм кредит ажратиб берилган бўлса, 60 нафари касб-ҳунарга ўқитилиши, 28 нафарининг томорқаси экиб берилиши, 314 нафарининг бандлиги ва 45 нафарига тиббий, 69 нафарига ҳуқуқий ва 18 нафарига психологик ёрдамлар кўрсатилиши таъминланди. 39 нафар боқувчисини йўқотган, 48 нафар II гуруҳ ногиронлиги бўлган аёлларга моддий ва бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилган бўлса, 1 нафар уй-жойи таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган аёлнинг турар жойи таъмирлаб берилди. Кўрсатилган ёрдамлар натижасида 552 нафар хотин-қизларнинг моддий аҳволи яхшиланганлиги сабабли “Аёллар дафтари”дан чиқарилишига эришилди.

— Туман прокурори ёрдами билан янги турар жойга эга бўлдик, — дейди “Қоратепа” маҳалласида яшовчи “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаро У.Адамбоева. — Турмуш ўртоғим II гуруҳ ногирони, 3 нафар фарзандимиз билан ижарада яшардик. Туманимиз прокурори кўмагида барча шароитларга эга уй қуриб берилди. Бизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб турган барча саховатпеша инсонларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Бундан ташқари, вилоят ва туман прокуратуралари ташаббуси билан “Дўстлик” маҳалласи, Бахтли эл кўчаси, 1-уйда яшовчи, “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаро Отажонова Зевар Махмудовнанинг яшаш уйи тўлиқ таъмирлаб берилди.

“Ҳайват” маҳалласи, Тож маҳал кўчаси, 26-уйда яшовчи, “Темир дафтар”га киритилган фуқаро Қазақов Азамат Турсурбоевич хонадонида 4 та оила, 15 нафар оила аъзолари истиқомад қилади. Туман прокурорининг ташаббуси билан фуқаро А.Қазақов ва унинг 3 нафар укалари туман марказида кўп қаватли уйлар қураётган “Салай Бекжон” МЧЖга ишга жойлаштирилиб, А.Қазақов ва унинг 1 нафар укасига турар жой берилиши ва ушбу турар жойларнинг тўлов суммаси уларнинг келгусидаги ойлик иш ҳақларидан қопланиши келишиб олинди.
Одилбек Одамбоев
"Халқ сўзи"
Ҳасан ПАЙДОЕВ олган суратлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг