Исландия ҳукумати сайёҳлар учун мамлакат қачон очилишини маълум қилди
Исландия Бош вазири Катрин Якобсдоуттир. Фото: 24tv.ua
“Forbes” нашрининг ёзишича, Исландия расмийлари мамлакатни сайёҳлар учун 15 июндан кечиктирмасдан очишни режалаштирмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, Исландияда коронавирусни юқтирганлар сони 1802 нафарни ташкил этган. Улардан 1780 нафари касалликдан тузалган. Ўн нафари ҳаётдан кўз юмган.
Мамлакатда коронавирусга текширишлар сони оширилган бўлса-да, сўнгги бир ҳафта ичида янги касалланганлар аниқланмади.
Шу боис Исландия Бош вазири Катрин Якобсдоуттир мамлакат 15 июндан кечиктирмай хорижлик сайёҳлар учун очиқ бўлишини эълон қилди.
Маълум қилинишича, мамлакатга келадиган сайёҳлар икки ҳафталик карантинга олинмайди. Аммо меҳмонлар коронавирусга тест топширади ва унинг натижалари ўша куни маълум бўлади.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, саёҳатчилар учун асосий муаммо бу йўл билан боғлиқдир. Чунки кўплаб авиакомпаниялар парвозларни тўхтатган ва июль ойидан қайта тиклашни режалаштирмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг