Тошкентда ишсиз алимент тўловчилар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилмоқда

10:09 26 Сентябр 2021 Жамият
631 0

Фото: https://t.me/uzbprokuratura

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича мутасадди идоралар билан ҳамкорликда алиментдан қарзи бўлган ва  ишга муҳтож фуқароларни ишга жойлаштириш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этиб борилмоқда.

Ҳозирда иш юритувда мавжуд 24 мингдан ортиқ алиментга оид ишлар бўйича  бутун шаҳар бўйича 8 мингдан ортиқ ишсиз алимент тўловчиларнинг рўйхати шакллантирилиб, қарздорларни иш билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган меҳнат ярмаркаларида 3 мингдан ортиқ фуқароларнинг иш бандлиги таъминланди.

Мисол учун, Учтепа туманида ташкил этилган меҳнат ярмаркасига ишсиз алимент тўловчилар билан бирга “темир дафтар”, "аёллар дафтари" ва “ёшлар дафтари” тоифасига киритилган фуқаролар таклиф қилинди.

Ярмаркада 33 нафар ишсиз алимент тўловчиларга бўш иш ўринлари таклиф қилинди ва  9 нафари билан меҳнат шартномаси тузилиши таъминланди.

Шаҳарнинг барча туманларида бу каби меҳнат ярмаркалари ўтказилиши режалаштирилган.

"Халқ сўзи".

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер