Ишга жойлаштириб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зарафшон шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда вилоят Автомобиль транспорт бошқармаси навбатчи ходими Д.Э. фуқаро К.Ҳ.нинг ишончига кириб, уни 3 000 АҚШ доллари эвазига ушбу бошқармага қарашли автокорхонага иш жойлаштириб қўйишини айтиб, шундан 1 500 АҚШ долларини қўлга киритиб, қолган 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли Зарафшон қурилиш монтаж бошқармаси техник ходими Ш.Х. фуқаро М.А.ни ушбу комбинатга ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Қўнғирот туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса туман Тиббиёт бирлашмаси бўлим ходими Б.Д. фуқаро Ж.К.ни танишлари ёрдамида тез тиббий ёрдам марказининг Қўнғирот туман бўлимига ишига жойлаштириб қўйиш эвазига 12 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг