Иқтисодиёт ва молия вазири ўзгарди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Джамшид Анварович Кучкаров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига тасдиқланди.
Бундан илгарироқ Джамшид Кучкаровнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.
Шерзод Давлятович Кудбиев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимидан озод этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг