«iPhone»да 64 ГБ хотира даври ниҳоясига етди

12:37 05 Март 2025 Жамият
238 0

«iPhone 8» ва «iPhone Х» билан бошланган 64 ГБ хотира даври ниҳоясига етди. «Apple»нинг барча янги iPhone ва iPad моделлари энди камида 128 ГБ флеш-хотирага эга бўлади.

Бундай ҳажмдаги хотирага эга бўлган охирги моделлар «iPhone SE» ва «iPad 10» бўлиши керак эди, бироқ ушбу қурилмалар ишлаб чиқаришдан олиб ташланди ва уларнинг ўрнига минимал 128 ГБ хотирага эга «iPhone 16э» ҳамда А16 чипга эга янги «iPad» сотувга чиқарилди.

Бундан ташқари, 2024 йилнинг октябридан бошлаб «Apple» ўзининг барча «Маc» моделларини камида 16 ГБ оператив хотира билан жиҳозлашни бошлади. Илгари RAM 8 ГБ бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер