Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда очиқликнинг таъминланиши устидан доимий назорат ўрнатилади

15:54 03 Март 2025 Жамият
162 0

Иллюстратив фото

Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган тегишли қарорга мувофиқ, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Осиё тараққиёт банки (ОТБ) иштирокида “Иқлим технологиялари орқали сув ресурсларини бошқаришни ривожлантириш” лойиҳаси доирасида ажратиладиган маблағлардан самарали ва оқилона фойдаланилиши ҳамда ушбу жараёнда очиқлик ва ошкоралик таъминланиши устидан доимий назорат ўрнатади.

— Амалга ошириш даври – 5 йил (2025-2029 йиллар)

— Умумий қиймати – 143 млн. АҚШ доллари.

Шундан ОТБ улуши – 125 млн. АҚШ доллари.

Лойиҳа доирасида:

— йирик сув иншоотлари ва магистраль қувурларга 4,8 мингта ҳисоблагич ҳамда 2,8 мингта телеметрия тизимларини ўрнатиш ҳисобига ишлаб чиқарилган ичимлик сувининг аниқ ҳисоби юритилади;

— 12,7 мингта сув иншооти ҳамда 80 минг километр ичимлик ва оқова сув тармоқларининг рақамли харитасини (GIS) жорий этиш орқали инфратузилмани янгилаш ишлари самарадорлигини оширилади;

— Республика ва 14 та ҳудудий сув таъминоти корхоналарида ягона ситуацион марказ ташкил этиш орқали аварияларни тезкор бартараф қилиш тизими жорий этилади.

Агентлик томонидан мазкур инвестиция лойиҳасини амалга ошириш жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш юзасидан назорат тадбирлари давомида масофавий мониторинг, жойига чиқиб ўрганиш ва бошқа тадбирлар олиб борилади ҳамда амалга оширилган ишлар натижалари бўйича жамоатчиликка мунтазам ахборот бериб борилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер