«Инсон-жамият-давлат» тамойили асосида
Фото: Халқ сўзи
Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳокимлигида маҳаллий Кенгаш депутатлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, маҳаллалар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида айни кунларда мамлакатимизда давом этаётган муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда кенг жамоатчиликнинг фаоллигини таъминлашга бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

— Бундай тадбирларда иштирок этиб, шунга ишонч ҳосил қиляпманки, одамларимиз конституциявий ислоҳотларга асло беэътибор эмас, айни жараён ҳақида кўпроқ билишга, ўз таклифларини билдиришга ҳаракат қилишмоқда, — дейди Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзоси Холида Алимова. –— Аҳоли томонидан Конституциямизнинг 13-моддаси, 26-моддаси ва шу моддага киритилаётган прим моддалар, шунингдек, шахс қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, ишсизликда, ногиронликда, боқувчисидан маҳрум бўлганда асосий дастак бўладиган 39-моддадаги ўзгаришларга алоҳида қизиқиш билан ёндашяпти.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Феруза Негматова сўзга чиқиб, Конституцияга киритилаётган ўзгартишлар «Инсон-жамият-давлат» тамойилига асосланишини ҳақчил мисоллар билан атрофлича тушунтирди.
Толибжон ЭРГАШEВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг