Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман Германия делегацияси аъзолари билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Германия Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё давлатлари бўйича вакили Маттиас Люттенберг билан учрашди.
Меҳмонлар Омбудсман фаолиятининг асосий йўналишлари нималардан иборат эканлигига қизиқиш билдиришди. Суҳбат давомида уларга институтининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, қийноқларнинг олдини олиш бўйича ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга амалга оширилаётган мониторинг ташрифлари ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан йўлга қўйилган ҳамкорлик тўғрисида маълумот берилди.
Германия Ташқи ишлар вазирлигининг вакили Маттиас Люттенберг томонидан сўнгги йилларда мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар юқори баҳоланиб, бунда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг ўрни муҳим эканлиги таъкидланди.
Ўзаро мулоқот давомида Ўзбекистон ва Германия давлатларининг инсон ҳуқуқлари бўйича институтлари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида ўзаро фикр алмашилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг