Инсон ҳуқуқлари бўйича Афғонистон комиссияси Толибон ҳукуматини аёллар зулмида айблади
Инсон ҳуқуқлари бўйича Афғонистон мустақил комиссияси Толибон ҳукуматини аёлларни таъқиб қилишда, хусусан, уларни жамият ҳаётида қатнашиш ва таълим олиш ҳуқуқидан маҳрум қилишда айблади. Бу ҳақда "ТАСС" хабар берди.
Бу йил, ўтган йилга қараганда, Афғонистонда аёллар ва қизларнинг шармандали чекловлари ва таҳқирланиши кенг тарқалган. Натижада улар барча асосий ҳуқуқларидан маҳрум бўлган. 23 кун мобайнида афғонистонлик қизларнинг таълим олишлари тақиқланган, ишчи аёлларнинг иши кескин чекланган, уларнинг сиёсий ҳаётдаги иштироки кенг бузилган, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, афғон аёллари озиқ-овқат, фуқаролик ҳуқуқлари, соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдалана олмаётгани ҳамда камситишдан ҳимояланмаганлиги айтилган.
Аёлларга нисбатан зўравонлик мунтазам равишда амалга оширилмоқда ва уларнинг Афғонистондаги митинглари ҳар томонлама бостирилади, дейилади хабарда.
Вазиятни ҳисобга олган ҳолда, комиссия халқаро ҳамжамиятни Афғонистонда аёлларнинг асосий ҳуқуқларини тўлиқ қўллаб-қувватлашга чақиради. Толибон, комиссия фикрига кўра, аёлларга нисбатан мақсадли камситишни тўхтатиши керак.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг