Инсофсиз рақобат содир этганлиги учун «Pana Unique» МЧЖга чора кўрилди

13:48 17 Апрель 2025 Жамият
361 0

«Grand Castle» МЧЖ томонидан аввалдан фуқаролик муомаласига киритилган товар белгисидан фойдалангани учун «Pana Unique» МЧЖ жаримага тортилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Қорақалпоғистондаги «Grand Castle» МЧЖ «Pana Hotel» белгиси асосида товар белгисини рўйхатдан ўтказмоқчи бўлди, бироқ бу ном Тошкентда рўйхатдан ўтган «Pana Unique» МЧЖ номи билан фонетик жиҳатдан ўхшаш деб топилиб, сўров рад этилди. Тадбиркор ушбу белгини аввалдан фуқаролик муомаласига киритганлигини айтиб, Рақобат қўмитасига мурожаат қилган.

Ўрганиш жараёнида «Pana Unique» МЧЖ номига рўйхатдан ўтган товар белгиси «Grand Castle» МЧЖ томонидан аввалдан фуқаролик муомаласига киритганлиги аниқланди. Бу билан «Pana Unique» МЧЖ «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддаси талабини бузган деб топилди.

Қўмита махсус комиссияси томонидан «Pana Unique» МЧЖга нисбатан қонунбузарлик ҳолатлари бўйича иш қўзғатилиб, якунда компанияга молиявий жарима қўллаш ва қонунбузарликни бартараф этиш юзасидан мажбурий кўрсатма берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер