Инфратузилмани ривожлантиришни мақсадли молиялаштириш учун давлат қимматли қоғозлари жойлаштирилди

15:57 21 Декабрь 2022 Иқтисодиёт
861 0

Иллюстратив фото

Жорий йилнинг 20 декабрь куни илк бор инфратузилмани ривожлантиришни мақсадли молиялаштириш учун ички бозорда давлат қимматли қоғозлари жойлаштирилди.

Аукцион натижаларига кўра, бозор иштирокчилари томонидан инфратузилмани ривожлантиришга йўналтириладиган умумий ҳажми 149,7 млрд.сўмлик муомала даври 5 йил бўлган давлат қимматли қоғозлари жойлаштирилди. Ушбу давлат қимматли қоғозларининг ўртача тортилган даромадлилиги йиллик 18,08 фоиз билан қаноатлантирилди.

Ушбу жойлаштирилган давлат қимматли қоғозлари инфратузилмани ривожлантириш бўйича қуйидаги лойиҳаларга йўналтирилади.

1. Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри «Қорасув» массивида 1 680 та ўқув ўринли янги мактаб қурилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу қурилишга давлат қимматли қоғозларидан келиб тушган маблағларнинг 48,0 млрд.сўми;

2. Қашқадарё вилоятининг Кўкдала тумани маркази «Еттитом» шаҳарчаси ҳудудида туман кўп тармоқли шифохонасини қуришга 20,0 млрд.сўм;

3. Самарқанд вилояти Самарқанд тумани «Чумчуқли» маҳалласи аграсаноат касб-ҳунар коллежи ҳудудида янги тери таносил касалликлари диспансери биносини қуришга 25,0 млрд.сўм;

4. Бектемир, Чирчиқ ва Ғазалкент шаҳарларини туташтирувчи 4Р12 «Чорбоғ қўрғони» автомобиль йўлининг Чирчиқ шаҳрига кириш қисмида Чирчиқ дарёси устидан ўтувчи янги замонавий кўприк ва автомобиль тоннелини қуришга 50,0 млрд.сўм йўналтирилиши белгиланди.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги «Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–6207-сон Фармонининг 2021-2022 йилларда капитал бозорини ривожлантириш Дастурини амалга ошириш бўйича йўл харитасининг 37-бандида инфратузилмани ривожлантиришни мақсадли молиялаштириш учун давлат қимматли қоғозларини чиқариш вазифаси белгинланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер