Индонезияда кучли зилзила юз берди. Қурбонлар бор
Фото: CNN
Индонезиянинг Ява оролида юз берган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 162 нафарга етди.
Индонезияниг Ява оролидаги Чианжур округида содир бўлган 5,6 магнитудали зилзила оқибатида ҳаётдан кўз юмганлар сони 162 кишига етган. Бу ҳақда «Datariau» газетаси маҳаллий ҳокимият маълумотларига таяниб деб хабар бермоқда.
«162 киши ҳалок бўлди, 326 киши оғир яраланди. Шунингдек, 14 минг нафарга яқин аҳоли эвакуация қилинди», дейди Ғарбий Ява губернатори Ридван Комил.
Зилзила ҳақида 21 ноябрь куни тушдан кейин маълум бўлди. Дастлаб расмийлар Ғарбий Ява провинциясидаги Чианжур туманининг 44 нафар фуқароси табиий офат оқибатида ҳаётдан кўз юмганини, 100 нафардан ортиқ фуқаро бедарак йўқолганлиги ҳақида хабар берган эди.
Зилзила оқибатида 700 дан ортиқ бинолар, жумладан, шифохоналар, мактаблар, турар-жой бинолари ва ёрдамчи иншоотлар зарар етган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг