Илдизидан ҳосилигача фойда

14:38 04 Август 2020 Иқтисодиёт
1511 0

Президентнинг Андижон вилоятига ташрифи давомида ҳудудда соя етиштириш борасида Андижон тажрибасини яратиш ташаббуси олға сурилди. Натижада 10 гектар майдондаги ғўза қатор ораларига ва экиндан бўшаган 4,5 гектар майдонга Россия ҳамда Сербия уруғчилигига мансуб соя ўсимлиги экилди.

— Соя уруғи чигит қадалгандан 45-50 кун ўтгач тупроққа ташланди, —дейди қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Дилором Ёрматова. — Бу бизни бироз ташвишга солганди. Боиси, кўчат парваришдан кечикиши мумкин эди. Бироқ агротехник тадбирларни ўз вақтида ва ўрнида олиб борилиши натижасида ҳаммаси режадагидек давом этяпти. Айни пайтда кўчатлар гуллаб, дуккак ҳосил қилди. Насиб бўлса, 15 кунда ҳосил пишади. Келаси йилдан бошлаб соя уруғи чигит билан бир пайтда экилади. Шунда ҳосил унумдорлиги янада ортади.

Соя ўсимлигининг қишлоқ хўжалигидаги афзаллик жиҳатларидан бири шуки, гектарига 20-30 килограммдан уруғ экилиб, азот тўплаш хусусияти туфайли тупроқ унумдорлигини оширади. Ўсимликда 140, поясида эса 52 озуқа бирлиги мавжуд. Поясидан нафақат, чорвачиликда, балки озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ҳам фойдаланиш мумкин.

Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер