Иккинчи сектор фаолиятидан одамлар розими?

11:56 24 Сентябр 2021 Жамият
936 0

Hasan Paydoyev

Давлатимиз раҳбарининг “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлашда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қиляпти.

Мазкур қарорга кўра, Фарғона туманида истиқомат қилаётган аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш учун ҳудуд тўртта секторга тақсимлаб берилган. Чунончи, 2-сектор таркибидаги маҳаллаларда яшовчи фуқароларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиб келинмоқда.

— Секторимиз томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган жами 524 нафар аёл, шундан 329 нафари “аёллар дафтари”дан ва 111 нафар ёш, шундан 89 нафари “ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар ишга жойлаштирилди, — дейди Фарғона тумани 2-сектор раҳбари О. Аҳроров. — Уларнинг доимий даромад манбаига эга бўлиши ҳамда иқтисодий жиҳатдан оилавий шароитларини яхшилаб олишлари учун етарли шарт-шароит яратиб берилмоқда.

Айтиш керакки, 2-сектор раҳбари ташаббуси ва амалий ёрдами билан “Гулпиён” МФЙдаги фойдаланилмай турган бўш бино тадбиркор Д.Юлдашевага олиб берилди. 1,5 млрд. сўмлик пул маблағлари киритилиб, 210 ўринга мўлжалланган замонавий хусусий мактабгача таълим муассасаси ҳамда ёзги ва қишқи спорт майдонлари ташкил қилинди.

Бундан ташқари, сув, электр ва газ таъминотини яхшилаш, ички йўлларни таъмирлаш ҳамда бошқа соҳалардаги муаммоларни ҳал этиш ҳам сектор фаолларининг диққат-эътиборида. Чунончи, шу йилнинг 3-чораги мобайнида
2-сектор ҳудудида жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинларидаги жами
1441 та аҳоли хонадонидаги 4289 та газ жиҳозлари техник кўрикдан ўтказилди. 748 та янги замонавий электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатилди.

Электр таъминоти йўналишида аҳоли мурожаатларидан келиб чиққан ҳолдаОқтепа” МФЙда жойлашган Шаршара ва Ал-Фарғоний кўчаларида 6 кв.ли, “Мозортаги” МФЙ ҳудудида жойлашган 10 кв.ли, “Лоғон” МФЙдаги 10 кв.ли трансформаторлар мукаммал таъмирланди. “Аввал” МФЙда янги замонавий типдаги трансформатор ўрнатилди. Бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин.

— Ичимлик суви таъминоти бўйича секторимизда жойлашган Юқори Водил қишлоғи аҳолисини тўлиқ тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида жами 300 метр тоза ичимлик суви тармоғи тортиб келинди, — дейди туман прокурори. — Ҳудудлардаги ичимлик суви тармоқлардаги носозликлар ўз вақтида бартараф этилиб, соз ҳолатга келтирилди. “Гулпиён” ва “Лоғон”  МФЙларида жойлашган сув миноралари жорий таъмирланди.

Шунингдек, “Қораянтоқ” МФЙ ҳудудидаги 234 та хонадонда яшовчи 989 нафар аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида ушбу ҳудудга 4 км. масофадан Д-76 мм.ли ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари бошлаб юборилди.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ҳудуддаги ногирон ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни зарур воситалар билан таъминлаш мақсадида 5 нафар фуқарога ногиронлик аравачалари, 3 нафарига махсус эшитиш мосламаси, 6 нафарига ҳасса, қўлтиқ-таёқ ва протез воситалари олиб берилиб, уларнинг эҳтиёжлари қаноатлантирилди.

“Лоғон” МФЙда яшовчи ногиронлиги бор фуқаролар З. Холматова ва С. Холматова вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг неврология бўлимида имтиёзли ордер асосида даволанишга юборилиб, соғломлаштирилди. Уч нафар туғма ақли заифлик касаллиги билан диспансер назоратида турган беморларга ногиронлик гуруҳи белгиланди.

Ижтимоий соҳа йўналишида ишлар аҳволи қандай?

Иккинчи сектор фаоллари жами 9 та давлат мактабгача таълим муассасаларини қиш-куз мавсумига тайёрлаш, кўмир захирасини тўлиқ шакллантириш юзасидан жами 151,5 тонна кўмир ва брикет маҳсулотлари етказиб берилиши таъминланди.

Шу билан бирга, “Қораянтоқ” МФЙда 60 ўринли, яъни 600 млн. сўмлик янги типдаги боғча қурилди. “Наврўз” МФЙда 660 ўринли, қиймати 15 млрд. 300 млн. сўм бўлган замонавий мактаб биноси қурилиш ишлари бошлангани эса ҳудуд аҳолисини беҳад мамнун этди.

Барча мактабларни 2021-2022 ўқув йилига таёрлаш учун ўқув бинолари, ошхона ҳамда спорт залларида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиши ҳамда 49 ва 37-мактабларда қиймати 135 млн. сўмлик таъмирлаш ишлари якунига етказилиши айни муддао бўлди.

Бундай мисоллар жуда кўп. Муҳими, иккинчи сектор фаолларидан халқ, маҳалла аҳолиси рози. Зотан, сектор масъулларининг асосий мақсади ҳам шу, яъни одамлар розилигига эришиш.

“Халқ сўзи”.

Ҳасан ПАЙДОЕВ олган суратлар.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер