Икки йил ичида Украина аҳолиси 8,5 миллион нафардан ортиқ кишига камайган

19:35 05 Июнь 2023 Дунё
923 0

Фото: AP

Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2022 йил февралидан бери Украинани 8,5 миллион киши тарк этган.

2022 йил бошидан буён Украина аҳолиси 29 миллион кишигача камайган. Бу ҳақда “Украина келажак институти” (УКИ) таҳлилий маркази томонидан маълум қилинди.

УКИ ҳисоб-китобларига кўра, ўтган йилнинг февраль ойидан бери 20,7 миллион киши мамлакатни тарк этган. Бироқ кейинчалик 12,1 миллион украиналик ўз юртига қайтиб келган. Институт маълумотларига кўра, 2022 йил бошида Украинада 37,6 миллион нафар киши яшаган.

Аввалроқ, экспертлар Украина иқтисодиёти можаро тугаганидан кейин энг оғир даврни кутаётганини айтишган эди. Энг консерватив ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатни тиклаш учун камида 411 миллиард доллар керак бўлади. Бу эса 2022 йилдаги мамлакат ялпи ички маҳсулотидан 2,6 баробар кўпдир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер