Ўзбекистонда 307 мингдан ортиқ ижара шартномалари тузилган
Иллюстратив фото
2023 йил 1 март ҳолатига солиқ органларида ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижара шартномалари сони 307 063 тани ташкил этди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.
Жисмоний шахслар ўртасида тузилган 228,5 мингта ижара шартномалари асосида 21,7 млрд сўм даромад солиғи ҳисобланиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ижара шартномалари сони 53,7 фоизга ва ҳисобланган даромад солиғи суммаси 34,4 фоизга ошган.
Юридик шахслар ўртасида тузилган 78,5 мингта ижара шартномалари асосида 39,8 млрд сўм даромад солиғи ҳисобланиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ижара шартномалари сони 25,9 фоизга ва ҳисобланган даромад солиғи суммаси 35,6 фоизга ошган.
Талабалар билан тузилган ижара шартномалари сони – 50 976 та
Ижарада турувчи талабалар сони – 83 018 нафар
Солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олган даромадлари солиқдан озод этилган. Уларга даромад солиғидан 7,8 млрд сўм имтиёз қўлланилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг