ИИВ Сурияда террорчилик гуруҳига қўшилган фуқарони қидирувга берди
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1552-, 2442-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида – 1970 йилда туғилган Таджибоев Алишер Мухитдинович қидирилмоқда. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Қайд этилишича, Таджибоев Сурия Араб Республикасида фаолият олиб бораётган «Катибатул Тавхид вал Жиход» террорчилик гуруҳи таркибида маҳаллий ҳукумат қўшинларига қарши жангларда қатнашиб келмоқда.
Мазкур шахс ҳақида бирор бир маълумотга эга бўлган фуқаролардан ҳудудий ички ишлар органлари ёки 102 рақами орқали хабар беришлари сўралган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг