Мактабларда III чорак 18 март куни якунланади

19:10 09 Март 2023 Жамият
568 0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140 сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 26-бандига мувофиқ, умумий ўрта таълим мактабларида баҳорги таътил 21 март санасидан бошланиб, 7 календар кун давом этиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2023-йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қоъшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини коъчириш тўғрисида”ги 2022 йил 23 декабрдаги Фармонига мувофиқ, 2023 йил 20 март куни – қўшимча дам олиш кун сифатида белгилангани муносабати билан мактабларда баҳорги таътил 20 март санасидан бошланади ҳамда 26 мартга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Шуларни инобатга олиб, вазирлик умумий ўрта таълим мактабларида 18 март (шанба) III чоракнинг сўнгги ўқиш куни бўлиб, IV чорак 27 март санасидан бошланишини маълум қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер