ИИБда электрон кутубхона иш бошлади

11:29 26 Ноябрь 2020 Жамият
1113 0

Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ички ишлар бўлимида электрон кутубхона ташкил этилди.

— Китоб мутолааси инсонни комиллик сари етаклайди, — дейди бўлим раҳбари Дилмуроджон Ихволдинов. — Ҳеч бир соҳа йўқки, илмсиз муваффақиятга эришилса. Жумладан, ички ишлар соҳасида ҳам жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, унга қарши курашиш, тергов давомида  инсон психологиясини ўзлаштириш каби жараёнларда китобдан олинган тажрибанинг аҳамияти жуда катта.

Мутолаа маскани 100 дан ортиқ бадиий, илмий ва бошқа турдаги китобларга эга.

Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер